"Челси" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғуртасисиз автомобиль бошқаргани учун жазога тортилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Кайседо судга келди ва унга тахминан 1700 евро миқдорида жарима солинди. Ҳодиса 2025 йил апрель ойида Лондон клубининг машғулот базаси яқинида содир бўлган. Футболчи Audi RSQ8 автомобилини бошқариб кетаётганида тўхтатилган.
Энди Кайседонинг ҳисобида 8 та жарима балли бор. Агар у уч йил ичида 12 балл тўпласа, автоматик равишда 6 ойгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Ҳодисадан сўнг автомобиль олиб қўйилган. "Челси" эса бу воқеани футболчининг "шахсий масаласи" деб атади.













