Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Де ла Фуэнте: «Бу ғалабанинг қадри жуда баланд»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Хорватия устидан сафарда қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

«Бу футболчилар ажойиб ва улар ҳеч қачон курашишдан тўхтамайди. Баъзида ҳатто мени ҳам ҳайратда қолдиришади — буни биринчи бўлиб ўзим тан оламан. Ҳозиргина кўрганингиздек муҳитда биз вазиятни ўз фойдамизга буришга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ жамоа эканимизни кўрсатдик. Бу жуда катта аҳамиятга эга ғалаба.

Биз айнан шундай ўйин бўлишини кутгандик. Хорватия — обрў-эътибори баланд, жуда кучли жамоа. Биз уларнинг босимига дош беришимиз ва рақибни чарчатишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Тўғри, улар қарши ҳужумларда бир-иккита хавфли вазият яратди, бу табиий ҳол. Аммо мен учрашувни ўз фойдамизга буришимизга ишонардим.

Микель Мерино ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У исталган жамоада ўйнай оладиган сифатларга эга ва, албатта, ҳар қандай учрашувда асосий таркибда майдонга тушишга қодир. У ўйиндаги бундай вазиятларни жуда яхши ҳис қилади. Унда гол уриш, айниқса муҳим голларни киритиш қобилияти бор. Биз унинг ҳар доим намоён этадиган фидойилигини жуда қадрлаймиз», — дея испаниялик мураббийнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Испания терма жамоаси тўртта ўйиндан сўнг 12 очко билан Миллатлар лигаси А дивизиони 3-гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Испания мусобақадаги навбатдаги учрашувини 12 ноябрь куни сафарда Чехия терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 04:52, 07.10.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик