Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Роналдиньо Мессига таъсирли мурожаат йўллади: «Сен тарихга кирдинг»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо 7 октябрга ўтар кечаси Аргентина миллий жамоаси сафида хайрлашув учрашувини ўтказадиган Лионель Мессига мурожаат қилди.

«Биродар, биринчи кунданоқ сенинг тарихингнинг бир қисми бўлиш мен учун қандай катта бахт ва қувонч! Сен бизни қанчалик кўп кулдирдинг ва футболдан завқ олишимизга сабаб бўлдинг!!!

Сенинг номинг ўз юртинг ва бутун дунё тарихига муҳрланди... Болаликдаги орзумизни амалга ошириб, бутун миллатимиз шарафини ҳимоя қилиш ва жаҳон чемпиони бўлиш қандай ҳис эканини фақат ўзимиз биламиз!!!

Сен терма жамоанг ва мамлакатинг учун борингни бердинг... Мен сени жуда яхши тушунаман ва оила билан боғлиқ ҳар қандай нарса инсонни кўп нарсаларга бошқача назар ташлашга мажбур қилишини биламан...

Ҳаётдан завқлан, биродар. Бугун ҳам, ҳар доим ҳам сенга фақат энг яхши тилакларни тилайман», — деб ёзди 46 ёшли Роналдиньо ижтимоий тармоқда.

Месси аввалроқ Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилган эди. 39 ёшли футболчи миллий жамоа билан бирга 2022 йилги жаҳон чемпионатида олтин, 2026 йилги мусобақада эса кумуш медални қўлга киритган.

Киритилди: 04:58, 07.10.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик