Фаолияти давомида аввал фақат Англия чемпионатида тўп сурган Энтони Гордон Испанияга кўчиб ўтди ва «Барселона»даги янги ҳаётига мослашишда қайси футболчилар унга ёрдам бераётганини айтди.
«Эрик Гарсия менга жуда катта ёрдам берди, чунки у инглиз тилида жуда яхши гапиради. Дани Ольмо ҳам худди шундай. Мен испан тилини тушунаман, аммо улар ўзаро тез гаплашганда, гапнинг мазмунини англаб олиш мен учун қийинроқ бўлади», — дея Гордоннинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Гордоннинг аввалги клуби Англиянинг «Ньюкасл» жамоаси эди. Айни пайтда «Барселона» Ла Лигада ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда ва жорий чемпионатда ҳали бирорта ҳам очко йўқотмаган.













