«Интер» вице-президенти Хавьер Дзанетти Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган собиқ жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. У Мессини матонат ва кучли характер намунаси деб атади.
«У ҳар биримизга жуда кўп нарса берди ва матонатнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади. Айниқса, буларнинг барчасига эришиш унга қанчалик катта меҳнат ва куч талаб қилганини ҳисобга олсак.
У йиқилди, яна оёққа турди ва охир-оқибат бизни шон-шуҳрат сари етаклаб, бутун миллатни бирлаштирди», — дея Дзанеттининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Хавьер Дзанетти футболчилик фаолиятини 12 йил аввал — 2014 йилда якунлаган.













