Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Модрич: «Реал»га қайтиб, клубга фойда келтиришни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

«Милан» ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадриднинг «Реал» клубига қайтиш истаги борлигини яна бир бор маълум қилди.

41 ёшли футболчи, табиийки, «қироллик клуби»га ўйинчи сифатида эмас, балки футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин бошқа вазифада қайтишни режалаштирмоқда.

«Мен «Реал»га қайтишни истардим, аммо клубга фойда келтиришни хоҳлайман. Яъни «Реал»да эмас, «Реал» учун ишлашни истайман. Бу амалга ошиши учун кўп нарсалар бир-бирига мос келиши керак», — дея Модричнинг сўзларини Madrid Universal келтирди.

Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган.

Футболчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар мўлжалланган. Модрич ҳозирча 2027 йилда футболчилик фаолиятини якунлаш-якунламаслиги борасида қарор қабул қилмаган.

Киритилди: 05:25, 07.10.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик