Айни дақиқаларда Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказмоқда.
Аргентина терма жамоаси Буэнос-Айресдаги «Монументаль» стадионида Бенинга қарши майдонга тушди. Бироқ бу кечада футболнинг ўзи биринчи ўринда эмас — маҳаллий мухлислар халқаро фаолиятини якунлаётган Лионель Месси билан хайрлашмоқда.
Barca Universal таъкидлашича, «Барселона»нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳозирга қадар Мессининг Аргентина терма жамоаси билан хайрлашувига бағишланган бирорта ҳам пост қолдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси фаолиятининг асосий қисмини «Барселона»да ўтказган. У 2000 йилда, 13 ёшида каталонияликлар тизимига қўшилган ва клубни фақат 21 йилдан кейин тарк этган.
Аргентиналик футболчи ҳали ҳам «Барселона» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб қолмоқда.













