Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Миллатлар лигасида Чехия устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабада дубль қайд этган Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.
«Бавария» ҳужумчиси Англия терма жамоаси сафидаги 125-учрашувини ўтказди ва бу борада Питер Шилтонга тегишли рекордни такрорлади.
«Кейн ҳар доим бор кучини беради. Шилтон рекордини такрорлаш — алоҳида ютуқ. Харри энди ҳеч кимга ҳеч нарса исботлаши шарт эмас, аммо у буни қайта-қайта амалга оширишда давом этмоқда.
У майдонга тушишни жуда хоҳлади ва йиғин доирасидаги тўртала учрашувда ҳам асосий таркибда ўйнади. Жуда яхши ҳаракат қилди. У ажойиб сардор. Умид қиламанки, ноябрь ойидаги ҳар икки ўйинда ҳам асосий таркибда майдонга тушади.
Кейн Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчими? Энг яхшиси эканини билмайман, аммо у, шубҳасиз, Англия футболи афсонаси. Умид қиламанки, у ҳали узоқ йиллар юқори формада бўлади. У бошқалар учун ажойиб намуна», — дея Тухельнинг сўзларини BBC келтирди.
Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида жами 91 та гол урган.













