«Барселона»нинг янги футболчиси Энтони Гордон Испания ва Англия чемпионатлари ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Ла Лигада ўйин суръати Премьер-лигага нисбатан секинроқ.
«Премьер-лигадан асосий фарқ — интенсивликда. Бу ерда ҳамма нарса секинроқ кечади ва ўйин асосан тўп назоратига қурилади.
Мен учун «Барса» ўйинининг моҳияти — рақибга имкон қадар камроқ тўп тегишига йўл қўйиш. Энди эса ҳаракатларимизда агрессивлик ҳам пайдо бўлди.
Мен жамоага яхши мослашдим, чунки бу ўйин услуби «Ньюкасл»даги услубга жуда ўхшаш», — дея Гордоннинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Гордон аввал «Ньюкасл» шарафини ҳимоя қилган.













