«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоасидаги келажак режалари ҳақида гапирди.
Сешанба куни 33 ёшли футболчи Англия миллий жамоаси сафидаги 125-учрашувини ўтказди ва бу борада Питер Шилтоннинг рекордини такрорлади.
«Терма жамоа сафида шунчалик кўп ўйин ўтказишимни ҳатто орзу ҳам қилмаганман. Умид қиламанки, олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор. Буни вақт кўрсатади.
Мен ҳали ҳам ривожланишим мумкинлигини ҳис қиляпман. Ўтган мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди, ҳозир ҳам ажойиб формадаман. Шунинг учун тўхташ ниятим йўқ.
Шунчаки ўйнашда давом этаман ва охир-оқибат бу мени қаерга олиб боришини кўрамиз. Балким, 10 йилдан кейин ёки шунга яқин вақт ўтгач, имкониятларим чегараси қаерда эканини билиб олармиз», — деди Кейн ITV билан суҳбатда.
Англия терма жамоаси сардори Чехияга қарши 3:0 ҳисобида якунланган учрашувда дубль қайд этди. Энди унинг миллий жамоа сафида 91 та голи бор.













