«Лион»нинг собиқ футболчиси Алешандре Пато Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, унга ўзгаришлар керак, чунки «Реал»да унга жой топиш осон эмас. Унинг бу борадаги фикрини билмайман, аммо у ҳар доим қарорни агентларига қолдириб қўя олмайди. Менинг фикримча, унга бошқа клуб топиш керак», — деб Патонинг сўзларини келтиради Footmercato.
Эндрик 2024 йил ёзида «Реал» футболчисига айланган. Шу вақтдан бери 20 ёшли бразилиялик ҳужумчи «қироллик клуби» сафида 34 та расмий учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Лион»да ижара асосида ўтказди. У 19 та учрашувда 8 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.













