"Барселона" вингери Энтони Гордон жамоадоши, ярим ҳимоячи Педрининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Фаолиятим давомида аввал ҳам кўп марта тезлик билан олдинга очилардим, аммо баъзан буни ҳеч ким ҳатто сезмасди. Энди эса менда Педри бор — у майдонда ҳамма нарсани кўради", — дея англиялик вингернинг сўзларини Mundo Deportivo келтирди.
Жорий Испания чемпионатида Энтони Гордон олтита учрашувда майдонга тушиб, тўртта голли узатмани амалга оширди.
25 ёшли англиялик футболчи ўтган ёзда "Ньюкасл"дан "Барселона"га кўчиб ўтган. Каталония клуби Гордон трансфери учун 80 миллион евро тўлаган.
Вингер "Барселона" билан 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.













