Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм

Скалони Аргентинанинг биринчи бўлимдаги суст ўйини сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Бенинга қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида жамоаси нега ишончсиз ўйнаганини тушунтирди.

Ушбу баҳс 39 ёшли Лионель Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлди. Аргентина 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Месси битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Шу билан у терма жамоадаги фаолиятини расман якунлади.

"Биринчи бўлим осон кечмади, чунки Мессининг жамоадошлари қандай йўл тутишни билмай қолишди. Улар жуда ҳаяжонланган эди, чунки бу алоҳида кеча эди.

Ҳамма Мессининг терма жамоа билан энг яхши тарзда хайрлашишини хоҳлади. Биринчи бўлимнинг унчалик яхши чиқмаганига ҳам шу сабаб бўлди — барча унинг иложи борича яхши ўйнашини истади.

Охир-оқибат бу босимни енгиб ўтдик", — деди Скалони Ole нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 10:40, 07.10.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик