Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувида гол урди. Бу 39 ёшли ҳужумчининг профессионал фаолиятидаги 932-голи бўлди.
Бу кўрсаткич бўйича Месси португалиялик юлдуз Криштиану Роналдудан ортда бормоқда. Роналду ҳисобида 979 та гол бор.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Буэнос-Айресда Бенинга қарши майдонга тушди. Лионель Скалони шогирдлари 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Месси голдан ташқари, иккита голли узатмани ҳам амалга оширди.
Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 208 та учрашув ўтказиб, 126 та гол урди ва 69 та голли узатма берди.













