Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Отаменди Мессининг хайрлашуви ҳақида: "У айнан шундай якунга муносиб эди"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Николас Отаменди ҳамюрти ва жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ ҳар икки футболчи миллий жамоа сафидаги сўнгги учрашувини ўтказган, мазкур баҳсда Лионель Скалони шогирдлари Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

"У жуда оддий ва камтар инсон. Бу унинг сўнгги ўйини бўлганини ўйлашнинг ўзи менда алоҳида ҳис-туйғулар уйғотади. Биз бу кун қачондир келишини билардик, аммо барибир катта ҳаяжон билан ўйнадик.

Бу бир вақтнинг ўзида ҳам қайғули, ҳам қувончли. Чунки хайрлашув айнан Лео муносиб бўлган тарзда ўтди", — дея Отамендининг сўзларини TyC Sports келтирди.

Месси 2005 йилдан буён Аргентина терма жамоаси сафида тўп суриб келган. Шу вақт мобайнида у 208 та учрашув ўтказиб, 126 та гол урди ва 69 та голли узатмани амалга оширди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди, икки марта Америка кубогини қўлга киритди ва Финалиссима соврини соҳибига айланди.

Киритилди: 11:15, 07.10.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик