Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Месси Аргентина терма жамоасидаги шерикларига таъсирли мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувидан сўнг миллий жамоадаги шерикларига мурожаат қилди.

"Терма жамоада бирга ўйнаган барча шерикларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар менга орзумни амалга ошириш ва жаҳон чемпиони бўлишимга ёрдам беришди. Шунингдек, биз биргаликда Финалиссима ва Америка кубогида ҳам ғолиб бўлдик.

Бу йўлни улар билан бирга босиб ўтиш мен учун катта шараф эди. Ёнимда доимо ғалабамиз учун борини беришга тайёр ҳақиқий жангчилар борлигини билардим", — дея 39 ёшли футболчининг сўзларини TyC Sports келтирди.

Хайрлашув учрашувида Аргентина терма жамоаси Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси мазкур баҳсда битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:19, 07.10.2026.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик