Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Кевин де Брюйненинг келажаги MLS билан боғланмоқда

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брёйненинг фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Юлдуз футболчини ўз сафига қўшиб олишга MLSнинг бир нечта клуби қизиқиш билдирган.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 35 ёшли футболчига "Интер Майами", "Сан-Диего" ва "Чикаго Файр" ҳамкорлик таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Де Брёйне "Наполи" футболчиси ҳисобланади. Унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охирида якунланади.

Жорий Италия А Серия мавсумида бельгиялик футболчи "Наполи" сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:55, 07.10.2026.
Ўқилди: 401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик