Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 23-тур баҳсларига старт берилади. Тур олдидан айрим клублар таркибида йўқотишлар бор — бир қатор футболчилар навбатдаги учрашувларда майдонга туша олмайди.
ЎзПФЛ расмий маълумотига кўра, 23-турни жами 12 нафар футболчи ўтказиб юборади.
23-турда иштирок этмайдиган футболчилар:
- "Қизилқум" — Асадбек Бахшиллоев
- "Андижон" — Анваржон Назиров
- "Андижон" — Неманья Чаласан
- "Локомотив" — Муҳаммад Ҳабибуллаев
- "Пахтакор" — Муртазо Пуралиганжи
- "Пахтакор" — Абдурауф Бўриев
- "Машъал" — Бобуржон Асқаров
- "Хоразм" — Улуғбек Ҳошимов
- "Навбаҳор" — Георгий Жгереная
- ОКМК — Али Абдураҳмонов
- "Сўғдиёна" — Беҳруз Жуматов
- "Нефтчи" — Анваржон Ғофуров
Эътиборлиси, "Андижон" ва "Пахтакор" навбатдаги турда бир йўла икки нафар футболчисининг хизматидан фойдалана олмайди. Қолган клубларда эса биттадан ўйинчи 23-турни ўтказиб юборади.













