Мюнхеннинг "Бавария" клуби Испания терма жамоаси ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмони ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "Барселона" ўз футболчиси учун 80-90 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
Ольмога, шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ал-Ҳилол" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли испаниялик футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt Дани Ольмонинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













