Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Ливерпуль" ван Дейк билан шартномани бир шарт асосида узайтириши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" раҳбарияти тажрибали ҳимоячи Виржил ван Дейкка янги шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо бунинг учун муҳим бир шарт бор.

Football Insider манбалари маълумотига кўра, мерсисайдликлар ван Дейк билан якунланиб бораётган шартномани, агар у юқори савиядаги ўйинини давом эттирса, узайтириши мумкин.

"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола ҳамон нидерландиялик ҳимоячини ўз лойиҳасининг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.

Клуб ҳозирча 35 ёшли футболчи бўйича якуний қарор қабул қилишни кечиктирмоқда. Бироқ унга бошқа жамоалар томонидан катта қизиқиш билдирилаётгани ва унинг ишончли ўйини "Ливерпуль"ни шартнома масаласини тезроқ ҳал қилишга ундаши мумкин.

Жорий мавсумда ван Дейк барча мусобақалар ҳисобида олтита учрашувда майдонга тушди ва голли ҳаракат билан ажралиб турмади.

Киритилди: 16:06, 07.10.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик