"Барселона" марказий ҳужумчиси Габриэл Жезус "Арсенал"да ўйнаган даврида тез-тез жароҳат олгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.
"Жароҳатларим ўтмишда қолди. Ўтган мавсумда фақат битта жароҳат олдим ва шундан кейин бошқа муаммо бўлмади.
Баъзида худди мен кетма-кет жароҳат олгандек тасаввур пайдо бўлади, аммо бу ундай эмас. Менда узоқ муддатли жароҳатлар бўлган, бу эса мутлақо бошқа ҳолат", — дея Жезуснинг сўзларини Barça Universal келтирди.
29 ёшли Жезус ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" сафига қўшилди. У каталонияликлар таркибида барча мусобақалар ҳисобида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.













