Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида "Нефтчи" ва "Хоразм" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтадиган учрашув соат 19:00 га белгиланган.
Мазкур баҳс учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
"Нефтчи": Ботирали Эргашев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Коффи Куао, Боян Сигер, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов, Аброрбек Исмоилов, Икромжон Алибоев, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов, Стипе Перица.
"Хоразм": Умиджон Эргашев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Азизбек Пирмуҳаммадов, Аброр Хўсинов, Диёрбек Ортиқбоев, Аббосжон Отахонов, Сардор Азимов, Рафаэл Сабино, Элзио Лохан, Рустамжон Абдуҳамидов, Рафаэл Тавареш.
Учрашувни Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Унга қанотларда Элнур Дониёров ва Зуфар Элибоев ёрдам беради. Захира ҳаками — Алишер Абдувоҳидов.
VAR ҳаками сифатида Достон Раҳмонов, AVAR сифатида эса Алишер Раҳимқулов ишлайди.













