Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«France Football» собиқ муҳаррири «Олтин тўп» топширилишидан олдин пора беришга уриниш бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

«France Football» журнали собиқ бош муҳаррири ҳамда 2023 йилга қадар «Олтин тўп» ташкилоти раҳбари бўлган Паскаль Ферре бир агент томонидан пора беришга уриниш бўлганини маълум қилди.

«Ҳа, бу рост. Бир агент мен билан учрашмоқчи бўлган. Унинг мижози, албатта, номзодлар қаторида эди. Агент унинг хизматлари ҳақида гапириб, номзоднинг афзалликларига мени ишонтиришга уринганидан сўнг, мендан, иқтибос келтираман, унинг номзодини ҳакамлар ҳайъати аъзоларига “сотишни” сўради. Табиийки, мен рад этдим.

Кейин телефон қўнғироғига жавоб бериш учун столдан қисқа вақтга узоқлашишимга тўғри келди. Қайтиб келганимда, агент йўқ эди, аммо стол устида конверт ётарди. Мен уни олиб, қабулхонага олиб бордим. Ичида нима бўлганини билмайман. Ростини айтсам, кейинчалик бу агент билан яна бир неча марта учрашганман, аммо у ҳеч қачон конверт ҳақида гапирмаган ва унинг ичида нима бўлганини айтмаган», — дея Ферренинг сўзларини Marca нашри келтирди.

2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади.

Жорий йилги маросим тарихдаги 70-юбилей маросими бўлади.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:47, 08.10.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик