Деклан Райс "Арсенал" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
27 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирига қадар мўлжалланган. Янги келишув бўйича музокаралар илғор босқичга етган.
Манба маълумотига кўра, Райс клубнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланади. Унинг даромади ҳафтасига тахминан 350 минг фунт оладиган Букайо Саканики билан тенглашиши мумкин.
Райснинг ҳозирги маоши эса ҳафтасига тахминан 240 минг фунтни ташкил этади.













