Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Интер»нинг энг кам маош оладиган футболчиларидан бири янги шартнома истамоқда

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Петар Сучич жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириш ва унинг молиявий шартларини қайта кўриб чиқиш ниятида.

FcInter1908 нашрининг хабар беришича, хорватиялик футболчи Италия клубидаги биринчи мавсумидан сўнг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни кутган эди. Бироқ ҳозирча унинг бу борадаги умидлари оқланмаяпти.

Айниқса, Кёртис Жонснинг «Интер» сафига келиб қўшилиши жамоа ярим ҳимоясидаги рақобатни янада кучайтирган.

Шунга қарамай, Сучичнинг атрофидаги вакиллар футболчининг шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келди, деб ҳисобламоқда.

Айни пайтда хорватиялик ярим ҳимоячи йилига тахминан 1,5 миллион евро маош олади. Бу эса уни «Интер» таркибидаги энг кам ҳақ тўланадиган футболчилардан бирига айлантирган.

Бироқ Милан клуби раҳбарияти янги келишув бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти. Чунки Сучичнинг амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган ва клуб бу масалани шошилинч деб ҳисобламаяпти.

Маълумот учун, Петар Сучич жорий мавсумда Италия чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида жами бешта учрашувда иштирок этди. Ушбу баҳсларнинг иккитасини асосий таркибда бошлади.

Киритилди: 12:20, 08.10.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик