«Бавария» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала жароҳатидан тикланиш жараёнида муҳим босқичга ўтди. Футболчи тўп билан машғулотларни бошлади.
Kicker журналисти Мануэль Кришель маълумотига кўра, Германия терма жамоаси сафида жароҳат олган Мусиала майдонга қайтиш йўлида навбатдаги қадамни ташлаган. У айни пайтда тўп билан ишлашни бошлаб, тикланиш дастури асосида машғулотларни давом эттирмоқда.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
«Бавария» Бундеслиганинг 5-тури доирасида 10 октябрь куни сафарда «Аугсбург»га қарши баҳс олиб боради.













