Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув учрашуви ҳақида яна бир қизиқ тафсилот маълум бўлди. The Touchline хабар беришича, ўйин якунида ҳакам Фернандо Вехар Месси олдига бориб, якуний ҳуштакни чалиши мумкинми, деб сўраган. Лео розилик берганидан сўнггина Вехар учрашувни якунлаган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ўйиндан кейин ҳакам Фернандо Вехар Лионель Мессига сариқ ва қизил карточкаларни совға қилгани акс этган видео пайдо бўлган эди.
Месси терма жамоа билан хайрлашув учрашувида 1 та гол урди ва шерикларига 2 та голли узатма берди. Аргентина терма жамоаси Бенинни 3:0 ҳисобида йирик ғалаба билан мағлуб этди.
Энди Лионель Месси фаолиятини «Интер Майами» сафида давом эттиришга эътибор қаратади.













