Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Гюлер: «Жамоада ўзимни жуда муҳим футболчи деб ҳис қиляпман»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Ушбу эътирофга туркиялик ярим ҳимоячи Арда Гюлер сазовор бўлди.

Гюлер ўтган ой давомида «Реал» сафида Испания Ла Лигасининг тўртта учрашувида иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Туркиялик футболчи мукофотни қўлга киритганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ўзимни жамоанинг жуда муҳим футболчиси деб ҳис қиляпман. Ушбу мукофотни олганимдан жуда хурсандман ва фахрланаман.

Барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, бу йил совринларни қўлга кирита оламиз ва мен ҳам бунга ўз ҳиссамни қўшаман.

Биз олдимизда турган барча учрашувларда ғалаба қозониш учун ишлаяпмиз», — деди Гюлер.

Испания Ла Лигасининг еттита туридан сўнг «Реал» 15 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мадридликларнинг пешқадамдан ортда қолиши олти очкога етган.

Киритилди: 02:19, 09.10.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик