Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Лэмпард: «36 ёшимда чемпион жамоага ўтиш имкониятидан мамнун бўлганман»

Баҳо:
+ | -

«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпарддан «Манчестер Сити» катта маблағлар сарфлаётган даврда жамоа аъзоси бўлгани сабабли ўзини имтиёзли мавқеда ҳис қилган-қилмагани сўралди.

Собиқ ярим ҳимоячи 2014/2015 йилги мавсумда «Манчестер Сити» сафида тўп тепган ва ўша даврда бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган.

«Мен бу ҳақда ҳатто бундай нуқтаи назардан ўйлаб ҳам кўрмаганман. Ўшанда 36 ёшда эдим. «Челси»дан кетганимдан кейин Нью-Йоркка йўл олиш имкониятим бор эди.

Кейин «Манчестер Сити»дан таклиф тушди. 36 ёшимда чемпион жамоага ўтиш ва майдонда ўйнаш имкониятига эга бўлиш мен учун катта шараф эди. У ерда менга жуда яхши муносабатда бўлишган.

Мен «Челси»да 13 йил ўйнадим. Роман Абрамович клубга келганида ҳамма «улар чемпионликни пулга сотиб олди» ва шу каби гапларни айтарди.

Аммо биз Скоулз, Бекхэм, Руни ва бошқалар тўп тепаётган «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишимиз керак эди.

Майдонга тушиб, рақобатлашаётганингда фақат шу ҳақда ўйлайсан. Бирор совринни қўлга киритишни истайсан. Бизга «Челси»да бунга эришиш насиб қилган.

Ҳозирги бу гап-сўзларга келсак, мен уларга аралашишни истамайман. Чунки футболчи бўлганимда бошимни эгиб, ўз ишимни қилардим, ажойиб жамоадошларим билан футбол ўйнардим.

City Group тизимида ўтказган даврим эса мен учун жуда қизиқарли бўлган», — деди «Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард.

Киритилди: 08:54, 09.10.2026.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик