The Telegraph нашри маълумотига кўра, "Астон Вилла" вингери Алехандро Гарначо мавсумни омадсиз бошлаганидан кейин вазиятни ўнглаш мақсадида халқаро танаффусдан индивидуал тайёргарлик учун фойдаланди.
Манбага кўра, бош мураббий Унаи Эмери ва унинг штаби аргентиналик футболчини жамоа талабларига мослаштириш мақсадида у билан бир қатор шахсий учрашувлар ўтказган. Шунингдек, Гарначо учун алоҳида тактик машғулотлар ташкил қилинган.
Футболчи индивидуал жисмоний тайёргарлик дастури асосида ҳам иш олиб борди. Шу билан бирга, у "Саутгемптон" ва "Севилья"га қарши ўртоқлик учрашувларида гол уришга муваффақ бўлди.
Гарначо мавсумни кутилганидек бошлай олмаган ва энди "Астон Вилла" таркибида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.













