«Барселона»нинг испаниялик ярим ҳимоячилари Педри ва Родри Эрнандес «Хетафе»га қарши бўладиган навбатдаги учрашувни захира ўриндиғида бошлаши мумкин.
Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳар икки футболчи миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан сўнг, шунингдек, Чемпионлар лигаси баҳслари олдидан дам олиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Гави ва Марк Бернални асосий таркибда майдонга тушириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, Ламин Ямаль учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлаши кутилмоқда. Бироқ унга ҳам дам берилиши эҳтимоли мавжуд.
Рафиньянинг мазкур ўйинда иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида.
Плеймейкер позициясида эса Фермин Лопес эмас, балки Дани Ольмонинг майдонга тушиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.
Испания Ла Лигасининг саккизинчи туридан ўрин олган «Барселона» ва «Хетафе» ўртасидаги учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади.
Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 21:30 да бошланади.













