Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳимоячиси Жарелл Куанса фаолиятини давом эттириш учун «Ливерпуль»га қайтишни устувор вариант сифатида кўрмаяпти.
Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Ливерпуль»да футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ «Байер»даги муваффақиятли давридан сўнг англиялик ҳимоячи мерсисайдликлар сафига қайтиш ўрнига фаолиятида янги чақириқни қабул қилишни афзал кўрмоқда.
Тарқалган хабарларга кўра, «Ливерпуль» Куансани 70,25 миллион еврога қайта сотиб олиши мумкин. Бироқ бу имконият фақат 2027 йил ёзигача амал қилади.
Куанса «Ливерпуль» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
23 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.













