Франциянинг «ПСЖ» клуби Лига 1 доирасида «Ле-Ман»га қарши бўлиб ўтадиган эртанги учрашув олдидан дарвозабон Алессандро Лонгони ва ярим ҳимоячи Сенни Маюлунинг соғлиғи ҳақида расмий маълумот берди.
Майулу Франция U-21 терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида чап сонидан жароҳат олган. Хабарларга кўра, футболчи тахминан бир ой давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Лонгони эса ўтган ойдан буён мушак жароҳати сабаб сафдан четда қолмоқда.
«Алессандро Лонгони залда якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Сенни Майулу эса келгуси бир неча кун давомида даволанишни давом эттиради», — дейилади «ПСЖ»нинг тиббий ҳисоботида.
Шунингдек, бош мураббий Луис Энрике матбуот анжумани давомида Уоррен Заир-Эмери ва Ашраф Ҳакимининг жисмоний ҳолати ҳақида ҳам маълумот бериши кутилмоқда.
Ҳар икки футболчи миллий терма жамоалар ўйинлари муносабати билан юзага келган танаффус давомида жароҳат олган.













