Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Жезуш Роналдуга нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлари учун жазоланиши мумкин — Correio da Manhã

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Криштиану Роналду билан юзага келган можаро доирасида интизомий ишга тортилиши мумкин. Бунга бош мураббийнинг миллий жамоа сардорига нисбатан номуносиб хатти-ҳаракатлари сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Correio da Manhã нашрига таянган ҳолда Cabine Desportiva ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Жезуш 27 сентябрь куни Норвегияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви вақтида Роналдуни захирадаги футболчилар билан бирга чигилёзди машғулотига юборган, бироқ уни майдонга туширмаган.

30 сентябрь куни 41 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этди. 6 октябрь куни футболчи ўз қарорини изоҳлаб, Жезушни ваъдаларини бузганликда айблаган баёнот билан чиқди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:59, 09.10.2026.
Ўқилди: 1634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик