Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

ЎзПФЛ: "Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ўз майдонида қабул қила олмайди

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" стадиони майдони чими билан боғлиқ муаммо ҳозирга қадар тўлиқ бартараф этилмаган. Айни вақтда клуб томонидан майдонни парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Бунёдкор" 16 октябрь куни "Сўғдиёна"ни қабул қилиши лозим эди. Бироқ учрашувни ўтказиш учун муносиб стадион топишда муаммо юзага келди.

"Локомотив" стадиони ҳам вариант сифатида кўриб чиқилган, аммо бир кундан сўнг ушбу аренанинг ўзида расмий учрашув ўтказилиши сабабли бу режа амалга ошмади.

"Жар" ва "Олимпия" стадионларида эса айни пайтда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. "Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки сабаб стадион масаласида "Бунёдкор" билан келиша олмаган. Олмалиқда эса "Сурхон" ўз уй учрашувларини ўтказмоқда.

Шу вазиятдан келиб чиқиб, "Бунёдкор" учрашувни рақиб майдонида ўтказишга қарор қилди.

"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" баҳси 16 октябрь, жума куни соат 19:00 да бошланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 09:49, 10.10.2026.
Ўқилди: 1065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик