Англиянинг «Брайтон» клуби марказий ҳимоячиси Лука Вушкович Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси учун трансфер бозоридаги устувор мақсадлардан бирига айланди.
Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба таъкидлашича, 19 ёшли футболчи Мюнхенга кўчиб ўтишга қарши эмас.
Истиқболли ҳимоячи учун курашда «Бавария»нинг асосий рақобатчиларидан бири Мадриднинг «Реал» клуби ҳисобланади.
Вушковичнинг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида ҳимоячи бешта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди.













