Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия Бундеслигаси доирасида «Вердер»га қарши учрашувда икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, ғалабани қўлдан чиқарди. Баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 80-дақиқасида Даниэль Свенссон мезбонларни олдинга олиб чиқди. 85-дақиқада эса Нико Шлоттербек устунликни икки тўпга етказди.
Бироқ 87-дақиқада Людовит Рейс ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 90+2-дақиқада Никлас Фюллькруг жарима зарбасидан кейин бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади.
«Бундай вазиятда ўйинга қайта олиш жамоанинг ақлбовар қилмас даражадаги фидойилигини кўрсатади.
Карл Хейн ажойиб учрашув ўтказди.
Қайсидир лаҳзада бизда гўё иккинчи нафас очилди ва янада жасурроқ ҳаракат қила бошладик.
Менимча, бутун учрашув давомида сўнгги дақиқалардагидек ўйнаш мумкин эмас. Акс ҳолда, рақибнинг хавфли қарши ҳужумларига дуч келиш мумкин», — дея Фюллькругнинг сўзларини келтиради Sky.
Айни пайтда «Боруссия» 13 очко билан Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
10 тадан очко жамғарган «Бавария» ва «Фрайбург» Дортмунд клубига нисбатан биттадан кам ўйин ўтказган.
«Вердер» эса 8 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.













