“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг Испания ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига амалга оширган тўловлари билан боғлиқ “Негрейра иши” юзасидан яна бир бор муносабат билдирди.
Каталония клуби раҳбари айбловларни рад этиб, тергов якунида “Барселона”нинг айбсизлиги исботланишига ишонч билдирди.
“Бизни суд бўлмасидан олдин айбдор деб топишга уринишганини такрорлашдан чарчамайман. Ҳозир эса бизга қўйилган айбловларнинг ҳеч бири асосга эга эмаслиги тобора ойдинлашмоқда. Бу иш “Барселона”нинг оқланиши билан якунланади.
“Барселона” обрўсига путур етказишга астойдил уринганлар ўз сўзларини қайтариб олишга мажбур бўлишади. Улар бу воқеага қизиқишни сақлаб қолиш мақсадида терговни имкон қадар чўзишмоқда. Бироқ бу ҳеч қандай натижа бермайди.
“Реал” миллий ва халқаро миқёсда ўз нуфузи, эътирофи ҳамда ишончни йўқотмоқда. Бу яққол кўриниб турибди. Улар ўта кибрли ва манманларча муносабатни танлашган. Ўзларига танқидий назар ташлашлари керак эди”, — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.













