Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида "Қизилқум" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди.
Учрашув давомида ҳар икки жамоа рақиб дарвозаси олдида вазиятлар яратган бўлса-да, ҳисобни очишнинг уддасидан чиқа олмади. Якунда баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
Шу тариқа, "Қизилқум" 23 та ўйиндан кейин очколари сонини 30 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринда қолди. "Сурхон" эса 27 очко билан 12-поғонада жойлашди.
Турнинг сўнгги икки учрашуви 11 октябрь куни ўтказилади. ОКМК "Навбаҳор"ни, "Сўғдиёна" эса "Локомотив"ни қабул қилади. Ҳар икки баҳс соат 16:00 да бошланади.
Суперлига, 23-тур
"Қизилқум" — "Сурхон" — 0:0













