Мюнхеннинг "Бавария" клуби Германия Бундеслигаси турнир жадвалида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига етиб олиш имкониятини қўлдан бой берди.
Бугун Венсан Компани шогирдлари чемпионатнинг 5-тури доирасида "Аугсбург"га қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Айни пайтда "Бавария" 11 очко билан Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мюнхенликлар пешқадам "Боруссия"дан икки очко ортда қолмоқда.
Бир кун аввал Дортмунд клуби ҳам "Вердер" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, очко йўқотган эди.
"Бавария" тур якунларига кўра учинчи поғонага тушиб қолиши мумкин.
Бунинг учун якшанба куни "Фрайбург" ўз майдонида "Шальке"ни мағлуб этиши керак.













