Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Саудия чемпионати. «Ал-Ҳилол» бешта гол урилган ўйинда «Ал-Иттиҳод»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 8-туридан ўрин олган «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Иттиҳод» ўртасидаги учрашув якунланди.

Ар-Риёд шаҳридаги «Кингдом Арена» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида «Ал-Ҳилол» қанот ҳужумчиси Габриэл Мартинелли Олли Уоткинснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 22-дақиқада «Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Юссеф Эн-Несири мувозанатни тиклади.

30-дақиқада Олли Уоткинс рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Уоткинс яна бир бор гол урди, бироқ VAR текширувидан сўнг ушбу гол бекор қилинди.

Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Крисенсио Саммервилл «Ал-Ҳилол»нинг учинчи голини киритиб, ҳисобдаги фарқни иккита тўпга етказди.

89-дақиқада эса нидерландиялик Стивен Бергвейн пенальтини аниқ амалга ошириб, «Ал-Иттиҳод»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бироқ меҳмонлар қолган вақтда ҳисобни тенглаштира олмади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ал-Ҳилол» очколари сонини 21 тага етказиб, Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.

Жамоанинг энг яқин таъқибчилари — «Ал-Қодисия» ва «Ан-Наср» ҳисобида 19 тадан очко мавжуд. 17 очко жамғарган «Ал-Иттиҳод» эса тўртинчи поғонада қолди.

Саудия Арабистони чемпионати. Про-лига. 8-тур.

10 октябрь, 23:00. «Кингдом Арена» (Ар-Риёд)

«Ал-Ҳилол» — «Ал-Иттиҳод» — 3:2

Голлар: Мартинелли, 11 (1:0), Эн-Несири, 22 (1:1), Уоткинс, 30 (2:1), Саммервилл, 64 (3:1), Бергвейн, 89 (3:2).

«Ал-Ҳилол» таркиби: Буну, Кулибали, Тео Эрнандес (Ал-Ҳарби, 67), Ал-Тамбакти (Лажами, 90), Маҳзари, Носир Ал-Давсари (Ал-Ҳавсави, 81), Рубен Невеш, Буабре (Канно, 67), Мартинелли, Уоткинс (Мандаш, 81), Саммервилл.

«Ал-Иттиҳод» таркиби: Райкович, Данилу Перейра, Шимич, Шанкити (Ал-Жулайдан, 69), Фарис Абди (Фагиҳий, 69), Ауар (Мухтор Али, 83), Лопи, Эн-Несири, Ал-Саҳфий (Вейналдум, 58), Ал-Ғамдий (Ал-Шеҳрий, 83), Бергвейн.

Сариқ карточкалар: Рубен Невеш (37) — Лопи (38), Бергвейн (73), Райкович (90+6).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:48, 11.10.2026.
Ўқилди: 1328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик