Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳамон Лондоннинг «Арсенал» клуби трансфер рўйхатида турибди.
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «тўпчилар» раҳбарияти аргентиналик юлдузни ўз сафига қўшиб олишга қизиқишини йўқотмаган. Яқин ҳафталарда эҳтимолий трансфер бўйича янги маълумотлар пайдо бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Альварес яқинда ўз агентини алмаштирган ва клубини ўзгартириш истагида.
Transfermarkt портали 26 ёшли аргентиналик ҳужумчининг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Альвареснинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.













