Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Постекоглу: "Роналду "Нефтчи"га қарши ўйинга тўлиқ тайёр"

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби бош мураббийи Ангелос Постекоглу Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирининг 2-туридан ўрин олган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Австралиялик мутахассис Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолати, жамоадаги жароҳатлар, тиғиз ўйинлар тақвими ва футболчиларнинг бўлажак баҳсга тайёргарлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Роналдунинг ҳолати ҳақида

Постекоглу Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган Криштиану Роналдунинг айни пайтдаги ҳолатига тўхталиб, 41 ёшли ҳужумчи "Нефтчи"га қарши учрашувда иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.

"Криштиану руҳий ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда. Буни унинг сўнгги учрашувдаги ҳаракатларидан ҳам кўриш мумкин. У ўйинни тўлиқ ўтказди ва гол урди. Шунинг учун унинг ҳолати яхши эканига ишончим комил", — деди мураббий.

Тиғиз тақвим ва жароҳатлар ҳақида

"Ан-Наср" устози жамоа бир вақтнинг ўзида бир нечта мусобақада иштирок этаётгани сабабли футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш мураккаблашаётганини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, ўйинлар орасидаги қисқа танаффус ва айрим футболчиларнинг жароҳат олгани мураббийлар штаби имкониятларини чекламоқда.

"Жамоа яхши ишламоқда. Албатта, ўйинлар тақвими билан боғлиқ муайян қийинчиликлар бор. Жароҳатлар ва тайёргарлик учун вақтнинг камлиги ишимизни мураккаблаштирмоқда. Шунга қарамай, футболчиларимиз бор имкониятларини ишга солишмоқда", — деди Постекоглу.

Мураббий бундай шароитда юқори савияда барқарор ўйин кўрсатиш осон эмаслигини ҳам таъкидлади.

Айман Яҳёнинг жароҳати ва таркибдаги вазият

Постекоглу жамоа футболчиси Айман Яҳё жароҳат билан боғлиқ муаммога дуч келганини маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айни пайтда унинг ихтиёридаги футболчилар сони чекланган. Бироқ бу ҳолат таркибнинг бошқа аъзоларига ўзини кўрсатиш имконини бериши мумкин.

Австралиялик мураббий ёш футболчи Аввад Аманнинг салоҳиятини ҳам юқори баҳолади. Унинг фикрича, Аман яхши техник имкониятларга эга ва келгуси учрашувларда майдонга тушиш учун имконият олиши мумкин.

Жоау Феликснинг имкониятлари ҳақида

Матбуот анжуманида Постекоглу португалиялик ярим ҳимоячи Жоау Феликс ҳақида ҳам гапирди.

Унинг таъкидлашича, Феликс юқори савияли футболчи бўлиб, майдонда бир нечта позицияда ҳаракат қила олади. Мураббийлар штаби учун футболчининг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг жисмоний ҳолатини тўлиқ тиклаб олиши муҳим аҳамиятга эга бўлган.

"Нефтчи"га қарши учрашув олдидан

"Ан-Наср" Элит ОЧЛнинг дастлабки турида БААнинг "Ал-Айн" клубига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Ар-Риёд жамоаси энди ўз майдонидаги учрашувда дастлабки очколарини қўлга киритишга интилади.

"Нефтчи" эса мусобақани ғалаба билан бошлаган. Исломбек Исмоилов бошчилигидаги жамоа биринчи турда Ироқнинг "Ал-Қува Ал-Жавия" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" — "Нефтчи" учрашуви бугун, 12 октябрь куни Ар-Риёддаги "Ал-Аввал Парк" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 23:15 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:12, 12.10.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик