«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Ливерпуль»га қарши ўтказилган учрашувда ярим ҳимоячи Эллиот Андерсоннинг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Норвегиялик футболчининг таъкидлашича, Андерсон жамоа ўйинини ташкил этиш ва майдон марказида устунликни таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.
«У ўйинни тўлиқ ўз назоратига олди. Андерсон жамоамизнинг ўйинини бошқаради. У яккакурашларга киришади ва биз бажаришимиз керак бўлган вазифаларни уддалайди. У яхши футболчи», — деди Холанд учрашувдан сўнг.
Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Манчестер Сити» «Энфилд» стадионида «Ливерпуль»ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Мазкур баҳсда Холанд голлардан бирига муаллифлик қилган бўлса, Андерсон голли узатмани амалга оширди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» олтита ўйинда 18 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
«Шаҳарликлар» навбатдаги учрашувини 14 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Пари Сен-Жермен»га қарши ўтказади.













