Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Ламин Ямал Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги рекордини янгилашга яқин

Баҳо:
+2 | -

«Барселона»нинг 19 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал УЕФА Чемпионлар лигасида Килиан Мбаппега тегишли рекордни такрорлашга яқин турибди.

Гап 20 ёшга тўлгунга қадар Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчилар рекорди ҳақида кетмоқда.

Айни пайтда Ямал ушбу мусобақада 34 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

Испаниялик футболчи 2026/27 йилги мавсум умумий босқичининг дастлабки турида «Фейеноорд» дарвозасига гол киритиб, Килиан Мбаппенинг 13 та голдан иборат рекордига янада яқинлашди.

Эндиликда Ямал мазкур натижани такрорлаши учун яна битта гол уриши кифоя. Агар у икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилса, Мбаппенинг рекордини янгилайди.

«Барселона» ҳужумчиси 13 октябрь, сешанба куни Чемпионлар лигасида «Галатасарой»га қарши ўтказиладиган учрашувда тарихий натижага эришиш имкониятига эга бўлади.

Мазкур баҳс Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 15:22, 12.10.2026.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик