Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Диоманде "Реал" сафидаги илк голини вафот этган синглисига бағишлади

Баҳо:
+2 | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Ян Диоманде жамоа сафидаги илк голини 2025 йилда фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмган синглиси Роксана хотирасига бағишлади.

Кот-д’Ивуарлик футболчи Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши учрашувда ягона гол муаллифи бўлиб, мадридликларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Диоманде голни нишонлаш чоғида ҳиссиётларини жиловлай олмади. У осмонга ишора қилиб, кўз ёшларини тия олмади. Учрашувдан сўнг эса ижтимоий тармоқда таъсирли хабар қолдирди.

«Бу гол мен учун сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада катта аҳамиятга эга. Ла Лигадаги илк голим сен учун, сингилжоним. Сен қалбимда абадий яшайсан», — деб ёзди футболчи.

Маълумотларга кўра, Диоманденинг синглиси Роксана 2025 йилда, 15 ёшида вафот этган. Айрим хорижий нашрларда қайд этилишича, қиз иштирок этган зиёфатда унинг ичимлигига номаълум модда қўшилган. Шундан сўнг у ҳушини йўқотган ва шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Роксана акасининг энг яқин мухлисларидан бири бўлган ва унинг катта футболда муваффақият қозонишига ишонган.

Диоманде аввал ҳам синглиси хотирасига бағишлаб таъсирли мактуб ёзган. Унда майдонда эришаётган барча ютуқларини Роксанага бағишлашини таъкидлаган эди.

Киритилди: 15:28, 12.10.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик