"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Галатасарой"га қарши сафар ўйинидан олдин журналистлар билан суҳбатлашди. Германиялик мураббий жамоасининг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Ўзингизни Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун фаворит деб ҳисоблайсизми?
- Бу позицияда бўлиш катта шараф. Биз жуда кўп ишлаяпмиз, аммо финалгача ҳали узоқ йўл бор. Биз ҳар бир ўйинда бу мавсумни бошлаганимиздек менталитет билан ўйнашимиз керак. Ва, албатта, тўпни назорат қилишимиз керак" - деди Флик матбуот анжуманида.
"Барселона" 2026/2027 йилги мавсумнинг барча тўққизта ўйинида ғалаба қозонди. Чемпионлар Лигасининг биринчи тур ўйинида "кўк-анорранглилар" "Фейеноорд"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.













