Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоасининг Чемпионлар лигаси умумий босқичида кетма-кет 14 та ғалабага эришгани ҳақида гапирди. 13 октябрь куни «Арсенал» Франциянинг «Лилль» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Бу жамоамиз қанчалик барқарор ўйнаётганидан далолат беради. Биз ўз услубимизда ўйнашда ва ушбу мусобақада юқори савияни намойиш этишда давом этяпмиз. Ишончим комилки, ғалабалар сериясини давом эттира оламиз. Бироқ бундай натижаларга эришиш учун уларга муносиб бўлиш керак — бу ерда рақобат жуда кучли», — дея Артетанинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.
Аввалроқ «Арсенал» Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги сўнгги мағлубиятини 2024 йил 6 ноябрь куни қайд этган эди. Ўшанда лондонликлар Италиянинг «Интер» клубига 0:1 ҳисобида ютқазган. Шундан кейин жамоа кетма-кет 14 та ғалабага эришди, уларнинг тўққизтасида рақиблар дарвозаси дахлсиз сақланди.













