«Челси» ўз сафида вингер Эстеваони сақлаб қолмоқчи.
Бразилиялик футболчининг шартномаси 2032 йилгача мўлжалланганига қарамай, «кўклар» раҳбарияти унга яхшиланган шартлар асосида янги битим таклиф қилишни режалаштирмоқда. Лондон клуби шу йўл билан Эстеваога ишонишини кўрсатиб қўймоқчи.













