Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Лисандро Мартинес «Манчестер Юнайтед»нинг ЕЧЛдаги мағлубиятидан кейин билдирган ҳиссиётга бой гаплари учун узр сўради

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес Мадриднинг «Атлетико» клубидан Чемпионлар лигасида қабул қилинган мағлубиятдан (0:2) кейин жамоа ва мураббийлар штабига нисбатан билдирган ҳиссий фикрлари учун расман узр сўради.

Футболчи ижтимоий тармоқларда расмий баёнот эълон қилди.

«Бугун клуб раҳбарияти ва бош мураббий билан учрашдим. Суҳбат жуда ижобий ўтди: биз фикрларимизни ўзаро алмашиб, сешанба кунги ўйиндан кейин содир бўлган воқеаларни очиқ муҳокама қилишга муваффақ бўлдик.

Ҳамма менинг ҳиссиётларга берилувчан инсон эканимни ва футболга улкан иштиёқ билан ёндашишимни билади. Мағлубиятдан кейинги тушкунлик мени ҳиссиётларга берилиб гапиришга ундади. Бунинг учун энг муносиб вақт ва жойни танламаганимни тан оламан. Бу ҳолат учун чин дилдан узр сўрамоқчиман.

Клубимиз энг яхши натижаларга фақат барчамиз бирдам бўлганимиздагина эриша олади. Ўша пайтда айтган гапларим жамоавий бирдамликка хизмат қилмаганини тушунаман.

«Манчестер Юнайтед»даги ҳар бир инсон клуб ва мухлисларимиз муносиб бўлган муваффақиятга эришиш учун бор кучини сарфлаётганини биламан. Энди бу вазият ортда қолганидан сўнг, биз биргаликда ғалаба қозонишга тўлиқ эътибор қаратмоқдамиз», — деб ёзди Мартинес ижтимоий тармоқларда.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:40, 15.10.2026.
Ўқилди: 1003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик